1

ЯНА БИР ТОШКЕНТ CITY ҚАД РОСТЛАЙДИ

СИЁСАТ 24.11.2017, 10:42
ЯНА БИР ТОШКЕНТ CITY ҚАД РОСТЛАЙДИ

2017 йил 22 ноябрь Сеул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси делегацияси олий даражадаги расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва «POSCO-Daewoo» корпорацияси ўртасида «High Tech City» деб номланган янги маъмурий-маиший мажмуани барпо этиш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш тўғрисида шартнома имзоланди.

Лойиҳа доирасида Тошкент шаҳрида умумий майдони 60 гектардан ортиқ майдонда кўп функционал мажмуани ташкил этиш режалаштирилган. Хусусан, ултра-замонавий услубни ўзида уйғунлаштириш билан бирга, юқори технологияларни (шу жумладан, «ақлли» энергияни тежовчи технологиялар, биноларни автоматлаштириш ва бошқалар.) қўллаган ҳолда нозик дид билан офис биноси, савдо ва кўнгилочар майдончалар, турар жойлар ва паркл зоналари қурилиши режалаштирилган.

Ҳозирги вақтда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва «POSCO-Daewoo» компанияси вакиллари томонидан ташкил этилган қўшма ишчи гуруҳи ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича умумий концепцияни ишлаб чиқмоқда ва «High Tech City» мажмуасини келажакда жойлаштириш мумкин бўлган вариантларини кўриб чиқмоқда.

ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ: «POSCO-Daewoo» (пўлат ишлаб чиқарувчи йирик “POSCO” компанияси шўъба корхонаси) халқаро савдо ва инвестиция компанияси бўлиб, нафақат Корея, балки халқаро бозорда катта тажрибага эга девелопер ва қурилиш соҳасидаги лойиҳалар ташкилотчиси ҳисобланади. Янгон шаҳри ва Мьянмада қурилган 343 хоналик беш юлдузли меҳмонхона, 315 хонадон ва банкет залига эга бино компания томонидан яқинда амалга оширилган лойиҳалар қаторига киради. Шунингдек, шу каби меҳмонхона мажмуалари Вьетнам, Хитой ва Болгарияда ҳам қурилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1