1

"Оскар" ғолиблари тақдирланди

ШОУ-БИЗНЕС 03.03.2014, 11:56
"Оскар" ғолиблари тақдирланди

3 март куни Лос-Анжелесда “Оскар” мукофоти тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Бу йил “Энг яхши фильм” номинациясида мукофотни “Қулликнинг 12 йили” картинаси қўлга киритди. 

Энг яхши актириса сифатида “Жасмин” фильмидаги роли учун Кейт Бланшетт тан олинди. Энг яхши иккинчи даражали актриса номинациясини “Қулликнинг 12 йили” фильми учун Лупита Нионго қўлга киритди. 

Мэттью Макконехи “Далласлик ҳаридорлар клуби” фильмидаги роли учун энг яхши актёр деб тан олинди. Энг яхши иккинчи даражали актёр мукофоти ҳудди шу фильмдаги роли учун Жаред Летога насиб қилди.

Энг яхши тўлиқ метражли анимацион фильм сифатида “Муз юрак” тан олинди. Ушбу фильм шунингдек энг яхши қўшиқ номинациясида ҳам энг зўри деб топилди. Энг яхши қисқа метражли фильм - “Гелий”.

“Гравитация” фильми “Оскар”нинг бир йўла еттита мукофотини қўлга киритди: энг яхши оператор иши, монтаж, овоз, махсус эффект ва мусиқа.

“Оскар” талқини бўйича “Энг яхши режиссёр” мукофоти “Гравитация” учун Алфонсо Куаронага топширилди.

“Энг яхши сценарий“ Спайк Жонзга “У” ( “Она" ) фильми учун, чет тилидаги энг яхши фильм мукофоти эса “Буюк гўзаллик“ка берилди.

Қайд этиб ўтамиз, бу йили ҳам машҳур Леонардо Ди Каприо “Оскар”сиз қолди. Бу Леонардонинг тўртинчи бор номинацияга қўйилиши эди.     

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1