1

КХДР иккита рекетани қисқа масофага учирди

ДУНЁ 03.03.2014, 12:43
КХДР иккита рекетани қисқа масофага учирди

КХДР шарқий соҳилларида яна иккита ракета қисқа масофага учирилди. Бу ҳақда Vesti.ru сайти Жанубий Корея мудофаа вазирлигига таянган ҳолда хабар бермоқда. 

Нашрнинг ёзишича, гап Корея халқ армиясига тегишли Scud-C ракеталари ҳақида бормоқда. Уларнинг учиш масофаси 500-600 кмни ташкил қилади, дея хабар беради ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги. Ушбу ракеталар уларга Жанубий Корея ва Япония ҳудудига тегишли ерларни нишонга олиш имконини беради.
Маълумотларга кўра, бу Жанубий Корея ҳамда АҚШ ҳарбийларининг Корея ғарбида ўтказаётган ўқув-машғулотлари билан боғлиқ. Пхенян бу ҳарбий ўқув-машғулотларни КХДРга кириш учун тайёргарлик дея атади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1