1

«ИШ ЖОЙИДА ОЛИНГАН ЖАРОҲАТ КИМНИНГ БЎЙНИДА?»

САВОЛ-ЖАВОБ 25.11.2017, 08:23
«ИШ ЖОЙИДА ОЛИНГАН ЖАРОҲАТ КИМНИНГ БЎЙНИДА?»

2006 йили иш пайти автоҳалокатга учраб, жароҳат олганман. Шуни деб ҳозир ногирон бўлиб қолдим. Эшитишимча, бундай вазиятларда ходим етказилган зарар учун компенсация сўрашга ҳақли экан. Орадан шунча йил ўтиб энди ҳам зарарни ундириш даъвоси билан мурожаат қилсам бўладими?

Исми сир тутилди.

Ўз меҳнат вазифаларини бажариши муносабати билан етказилган ҳар қандай (шу жумладан, маънавий) зарарни иш берувчи тўлиқ ҳажмда тўлайди.

Фуқаро жароҳатланганда ёки унинг соғлигига бошқача шикаст етказилганида жабрланувчи оладиган ёки муайян равишда олиши мумкин бўлган йўқотилган иш ҳақи (даромадлари), шунингдек саломатлигига шикаст етказилиши туфайли қилган қўшимча ҳаражатлари, шу жумладан даволаниш, қўшимча овқатланиш, дори-дармонлар сотиб олиш, протез қўйдириш, бировнинг парваришида бўлиш, сиҳатгоҳларда даволаниш, махсус транспорт воситаларини сотиб олиш, бошқа касбга ўтиш ҳаражатларининг ўрни қопланиши лозим. Фуқароларнинг ҳаётига ва соғлигига етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга даъво муддатлари жорий этилмайди.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1