АсосийJinoyat

​ЧИЛОНЗОР ТУМАНИДА 16 НАФАР ФОҲИШАЛИК БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ АЁЛЛАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ

'​ЧИЛОНЗОР ТУМАНИДА 16 НАФАР ФОҲИШАЛИК БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ АЁЛЛАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ'ning rasmi

2017 йилнинг 25 ноябрь куни соат 23:30 да, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Чилонзор тумани ҳудудида ўтказилган «Тозалаш-антитеррор» тадбири давомида, «JAGUAR», «SHABNAM» ва «DON» кафеларида жами 45 нафар фуқаролар шахсини аниқлаш мақсадида туман Ички ишлар бошқармасига олиб борилиб текширилди.

Текширув давомида, мазкур шахслардан 16 нафари фоҳишалик билан шуғулланувчи аёллар эканлиги аниқланиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан баённомалар расмийлаштирилди ва ИИББ Реаблитация Марказига топширилди.

Шунингдек, 5 нафар фуқаролар «JAGUAR» кафеси олдида спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда жамоат тартибини қўпол равишда бузиб, ўзаро жанжаллашиб турган вақтларида, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ушбу шахсларнинг ҳаракатларига чек қўйилиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

    Бошқа янгиликлар