​ҚИРҒИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ҚИДИРУВДА БЎЛГАН ШАХС УШЛАНДИ

ЖИНОЯТ 27.11.2017, 11:20
​ҚИРҒИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ҚИДИРУВДА БЎЛГАН ШАХС УШЛАНДИ

2017 йилнинг 25 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган «Тозалаш-антитеррор» тадбири жараёнида, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган «Саёҳат» мехмонхонаси ёнида, 1973 йилда туғилган, Қирғизистон Республикаси фуқароси, Қирғизистон Республикасида " Қотиллик " жиноят содир этганлиги учун қидирувда бўлган Абдурахмонов Саибжон Махмуджонович ушланди.

С.М.Абдурахмоновдан бир дона ўзининг номига расмийлаштирилган ва бир дона ўзининг сурати туширилган, лекин бошқа шахснинг анкета маълумотлари кўрсатилган Россия Федерациясининг фуқаролик паспорти расмийлаштириб олинган.

Ушбу фуқаро билан олиб борилган суриштирув жараёнида, ўзининг фотосурати туширилган, лекин бошқа шахснинг анкета маълумотлари киритилган Россия Федерациясининг фуқаролик паспортини Россия Федерациясининг Омск шаҳрида қалбакилаштирганлиги, ушбу паспортдан МДХ давлатларида фойдаланганлиги аниқланган.

2017 йилнинг 25 ноябрь куни С.М.Абдурахмонов Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББга қарашли 1-сонли Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиб, ҳозирда уни Қирғизистон Республикасига этап қилиш чоралари кўрилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1