1

Франциядаги нуфузли университет Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди

ЖАМИЯТ 04.03.2014, 10:05
Франциядаги нуфузли университет Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди

Франциядаги Тулуза 1 Капитолий Университети ва Тошкент давлат юридик университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланади.

Тулуза 1 Капитолий Университети Вице-президенти Сильвен Перудзетто 26-28 феврал кунлари Ўзбекистонга ташриф буюрди, дея хабар беради Gazeta.uz нашри.

Франциянинг Тошкентдаги элчихонаси таклифи билан амалга оширилган ташрифдан мақсад Тошкент давлат юридик институти билан ҳамкорликни ривожлантириш бўлди. Бу ҳақда франция элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.

Томонлар талаба ва ўқитувчилар билан алмашиш, ҳамкорликда лойиҳалар амалга ошириш ва европа лойиҳаларида иштирок этишни мақсад қилиб олдилар.

Яқин орада ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолаш кўзда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1