АсосийSUG'DIYONA

ЯНГИЧА БЕЛЯШ

'ЯНГИЧА БЕЛЯШ'ning rasmi

Зарур масаллиқлар: 500 мл. қатиқ, 3,5 стакан ун, 120 гр. сариёғ, 5 гр. сиркада сўндирилган истеъмол содаси, 1 дона тухум, туз; ичига солишга: 300 гр. мол гўшти қиймаси, 2 та картошка, 1 бош пиёз, 50 гр. сариёғ, туз, қора мурч.

Тайёрланиши: 1. Музлатилган сариёғни тўрбурчак шаклда тўғраб, ун билан аралаштиринг.

2. Қатиққа истеъмол содасини солиб, унли аралашамага қўшинг. Юмшоққина хамир қориб, ярим соатга музлаткичга қўйинг.

3. Пиёз ва картошкани тўртбурчак шаклда майдалаб тўғранг. Гўшт қиймасига солиб, туз, мурч сепиб, аралаштиринг.

4. Хамирдан зувалачалар ясаб, қўлингиз билан айлана шаклда қалинроқ қилиб ёйинг. Ўртасига қиймадан солиб, четларини кўтариб чиқинг. Қийманинг устига бир бўлакдан сариёғ қўйинг ва ичига 1 чой қошиқдан сув қуйинг. Атрофига тухум сариғидан суртишни унутманг.

5. Ёғланган қолипга пишириқларни териб, 180 даражада қиздирилган газ печига 40-50 дақиқага қўйинг.

2 соат

5 кишилик

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси

Бошқа янгиликлар