Зарур масаллиқлар: 350 гр. мол гўшти, 2 бош пиёз, битта булғор қалампири, 1 бўлак саримсоқпиёз, 3 ош қошиқдан ўсимлик ёғи ва сметана, 1,5 ош қошиқ томат, 1 чой қошиқ шакар, лавр япроғи, зираворлар, кўкатлар, туз.
Тайёрланиши: 1. Гўштни майдалаб тўртбурчак шаклда тўғранг. Қиздирилган ўсимлик ёғида яхшилаб қовуринг. Сўнгра оловни пасайтириб, озгина сув қуйиб, димланг. Кейин туз ва зираворлар соласиз.
2. Тўғралган пиёз ва саримосқпиёзни димланган гўштга қўшинг-да, қовуришда давом этинг. 3 дақиқалардан сўнг майдаланган булғор қалампирини соласиз.
3. 5 дақиқа гўштни сабзавотлар билан қовуриб, томат ва лавр япроғини солишингиз мумкин. Таомни аралаштириб туришни унутманг. Яна беш дақиқадан сўнг сметанани қўшинг. 5-7 дақиқа димланг. Сметана қайлали гўшт тайёр бўлгач, майдаланган кўкатлардан сепиб, картошка пюреси билан дастурхонга тортиш мумкин.
50 дақиқа
2 кишилик
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси