«ИШДАН ЖАВОБ СЎРАГАНДИМ...»

САВОЛ-ЖАВОБ 29.11.2017, 08:21
«ИШДАН ЖАВОБ СЎРАГАНДИМ...»

Набирамнинг тоби бўлавермагани боис ишдан тез-тез рухсат олишимга тўғри келди. Иш кунида ҳадеб жавоб беравермаймиз дейишгач, вақтинчалик меҳнат шартномасини бекор қилишга мажбур бўлдим. Набирам соғайгач аввалги иш жойимга қайтсам, мени еттинчи разряддан бешинчисига тушириб юборишибди. Бунга иш вақти рухсат сўраганларимни сабаб қилишаяпти. Аслида шундай қилиниши тўғрими?

Нилуфар Ражабова, Тошкент вилояти

Ходимнинг нечанчи разрядга эга эканлиги унинг меҳнат дафтарчасида қайд этилади. Агар ходим ўз разрядидан пастроқ разряд билан ишга олинишига рози бўлган ҳолатларда, иш берувчи билан ўзаро меҳнат шартномаси тузилади. Сиз ўзингизга белгиланган разряддан пастроғида ишлашга норози бўлсангиз, бу ҳақида корхона раҳбариятига, борди-ю раҳрабият билан келиша олмасангиз, корхона жойлашган ҳудуддаги фуқаролик судига мурожаат этишингиз мумкин.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1