1

Ўзбекистон – БАА 1:1 (ВИДЕО)

СПОРТ 06.03.2014, 09:58
Ўзбекистон – БАА 1:1 (ВИДЕО)

5 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААга қарши ўзининг Осиё чемпионати саралаш баҳсининг сўнги учрашувини ўтказди.

Учрашув  1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Учрашув биринчи дақиқалариданоқ Миржалол Қосимов шогирдлари олдинга интилишди.

биринчи бўлимда асосан Ўзбекистон терма жамоаси ҳужум уюштирди. Санжар Турсуновда иккита имконият бўлди аммо, Санжар дарвозани тўғри нишонга ололмади. Танаффусга жамоалар 0:0 ҳисобида чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни бўлса рақибларимиз жуда фаол бошлашди. Кетма-кет ҳужумлар, қисқа тўп узатишлар, қанотдандан тўплар узатилиши. Аммо ҳимоя чизиғимизнинг ишончли ҳаракати ўйиннинг 55-60 дақиқаларидан бошлаб яна майдонда устунлик қилишимизга таъминлади.

Аммо бахтга қарши 54 дақиқада майдонга эндигина тушган Исмоил Ал Ҳаммади Элдор Суюновнинг дарвозасини ишғол қилди, 0:1.

Бироқ термамиз бўш келишни истамади ва майдонга янги кучларни ташлади. Икки қанот ярим ҳимоячилари, Жасур Ҳасанов ва Турсуновлар ўрнига Сардор Рашидов ҳамда Жамшид Искандаровлар майдонга туширилди. 

85 дақиқада айнан Рашидов тўпни жарима майдонига қанотдан ажойиб тарзда етказиб берли, Игорь Сергеевнинг боши билан берган зарбаси бўлса бизни мағлубиятдан қутқариб қолди, 1:1. 

Осиё Кубоги саралаш учрашуви

Ўзбекистон - БАА 1:1 (0:0)
Голлар: Исмоил Ал Ҳаммади, 65 - 0:1. Игорь Сергеев, 85 - 1:1.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1