АсосийJamiyat

Юртимизнинг ҳар бир истироҳат боғида китоб дўкони ташкил этилади

Бугун Миллий матбуот марказида “ОАВ, нашриёт ва матбаа фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жараёнлари” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори А.Юнусов жорий йилда ҳар бир истироҳат боғида битта китоб дўкони ташкил этилишини маълум қилди.

2013 йилнинг феврал ва сентябр ойларида Агентлик вилоят ҳокимликлари ва “Ўзкитобсавдотаъминот” ташкилоти билан ҳамкорликда республика шаҳар, туманларида 98 та янги китоб дўконлари очилишини ташкил этди.    

Эслатиб ўтамиз, Адабиётга эътибор - келажакка, маънавиятга эътибор шиори остида ҳар йили анъавий тарзда ўтказиб келинаётган Китоб байрами бу йил 22-23 май кунлари бўлиб ўтади. Ўтган йили айни ана шу тадбирда 300 мингдан зиёд киши иштирок этган.

 

    Бошқа янгиликлар