АсосийDunyo

ҚОЗОҒИСТОНДА 1,5 ЁШЛИ ҚИЗЧА КИР ЮВИШ МАШИНАСИДА ҚОЛИБ КЕТИБ, ВАФОТ ЭТДИ

'ҚОЗОҒИСТОНДА 1,5 ЁШЛИ ҚИЗЧА КИР ЮВИШ МАШИНАСИДА ҚОЛИБ КЕТИБ,  ВАФОТ ЭТДИ'ning rasmi

Қозоғистоннинг Олма -Ота вилоятида кир ювиш мосламаси ичига тушиб қолган 1,5 ёшли қизча вафот этди. Бу ҳақда “Sputnik со” мамлакат ички ишлар департаменти маълумотига асосланиб хабар бермоқда.

Маълумотларга қараганда, қизча маълум муддатда ёлғиз қолган. У стулга чиқиб, ичи сувга тўлдирилган кир ювиш машинаси ичига тушиб кетган ва у ердан чиқа олмаган.

Полиция ходимлари бу воқеага тасодифий ҳолат деб баҳо беришмоқда, шунга қарамасдан, воқеа жойида экспертиза ишлари олиб борилмоқда.

Бундан сал аввал худди шундай ҳолат Магадан шаҳрида ҳам қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар