АсосийJinoyat

​БУХОРОДА ҲОКИМИЯТ ВАКИЛЛАРИГА ҚАРШИЛИК КЎРСАТГАН “МУШТУМЗЎРЛАР” ҚЎЛГА ОЛИНДИ

'​БУХОРОДА ҲОКИМИЯТ ВАКИЛЛАРИГА ҚАРШИЛИК КЎРСАТГАН “МУШТУМЗЎРЛАР” ҚЎЛГА ОЛИНДИ'ning rasmi

Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ маълумот бермоқда. Маълум қилинишича, Ромитан тумани Прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман бўлими давлат инспектори Зикруллаев ўзига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида, Ромитан тумани, Қумработ МФЙ, Дилрабо қишлоғида яшовчи, 1988 йилда туғилган Тўлаев Ҳусниддин Ғафуровичнинг хонадонида аниқланган табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланганлик ҳолати юзасидан тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ва аниқланган ҳуқуқбузарлик фактини тасдиқлаш мақсадида далолатнома расмийлаштираётган вақтида фуқаро Ғ.Тулаев унга фаол қаршилик кўрсатиб, ўз хизмат вазифаларини бажаришдан воз кечишга мажбур қилиб, уни шаъни ва қадр қимматини беодоблик билан қасдан таҳқирлаб, ҳақорат қилиб, уни уриб тан жароҳати етказган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ҳ.Тулаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

ШУНГА ЎХШАШ ЯНА БИР ҲОЛАТ: Шофиркон тумани Зарчабек МФЙ, Зарчабек кўчасида яшовчи, 1951 йилда туғилган Шофиркон давлат ўрмон хўжалиги ўрмончиси Махмудов Ёқуб Хожиевич Шофиркон туман “Сетлак” чўл массивида ўз хизмат фаолиятини олиб бора туриб, ўрмон хўжалиги дала майдонларида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига ноқонуний зарар етказишни олдини олишда ифодаланган хизмат вазифалари билан боғлиқ қонуний фаолиятини бажараётган вақтида, Пешкў тумани, Янгиобод МФЙ, Офандар қишлоғида яшовчи, Нарзиев Исмоил Искандар ўғли ва шу манзилда яшовчи Рўзиев Самандар Искандар ўғиллари ўрмон хўжалиги ўрмончиси Ё.Махмудовга фаол қаршилик кўрсатиб, уни уриб, қасддан баданга оғир шикаст етказган ҳолда, Ё.Махмудовнинг хизмат вазифасини бажаришдан воз кечишга мажбур қилганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан И.И.Нарзиев ва С.И.Рўзиевларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 219-моддаси 2-қисми ва 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар