1

​БУХОРО ИИБ: “БУХОРОДА ИЖАРАДА ТУРГАН АЁЛ ЎЗИ ЯШАБ КЕЛГАН ХОНАДОННИ ТУНАБ КЕТДИ”

ЖИНОЯТ 04.12.2017, 14:59
​БУХОРО ИИБ: “БУХОРОДА ИЖАРАДА ТУРГАН АЁЛ ЎЗИ ЯШАБ КЕЛГАН ХОНАДОННИ ТУНАБ КЕТДИ”

Бухоро шаҳар ИИБга Жондор тумани, Далмун ҚФЙ, Хўжаобод қишлоғида яшовчи, уй бекаси Қўчқорова Жамила Шокировна ариза билан мурожаат қилиб, унга тегишли бўлган, Бухоро шаҳар, Т.Фароғий кўчаси 4-уй, 12-хонадондан баҳоси 1.700.000 сўмлик “LG” русумли музлатгич ва бир дона баҳоси 1.100.000 сўмлик “LG” русумли телевизорлари ўғирлаб кетилганлигини билдиради.

Ходимлар томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида аниқланишича, ушбу жиноятни Жамила Қўчқорованинг хонадонида ижарада яшаб келган, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Оҳангарон кўчаси 2 “а”-уй, 38-хонадонда яшовчи, 1984 йилда туғилган, муқаддам фирибгарлик жиноятларини содир этганлиги учун судланган, якка тартибдага меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келаётган Ҳотамова Дилдора Шавкатовна содир қилганлиги аниқланди.

“Тузини еб тузлиғига тупурган” аёл жабрланувчига жами 2.800.000 сўм миқдорда моддий зарар етказиб ўғрилик жиноятини содир қилганлиги учун яна такроран қонун олдида жавоб берадиган бўлди. Бухоро вилояти ИИБ маълум қилишича, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1