1

МИРЗО УЛУҒБЕК ТУМАНИДА ҚЎШМАЧИЛИК ҚИЛГАН АЁЛ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

ЖИНОЯТ 05.12.2017, 12:17
МИРЗО УЛУҒБЕК ТУМАНИДА  ҚЎШМАЧИЛИК ҚИЛГАН АЁЛ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Мирзо Улуғбек туманида ўтказилаётган “Антитеррор-Тозалаш” тадбири давомида Мирзо Улуғбек туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан ўз уйида қўшмачилик қилган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

М.Улуғбек туманида 22 ноябрь куни соат 14.30 да, «Антитеррор-Тозалаш» тадбири давомида, 1964 й.т., Яланғоч даҳаси 121-уйда яшовчи К.Е., ўз уйида, 30.000 сўм пул эвазига, 1995 й.т., Тошкент вилояти, Чирчиқ шахри, Х.Вали кўчаси 8-уйда яшовчи А.А. ва 1997 й.т., Шайхонтоҳур тумани, 3-тор Мажлисий кўчасида яшовчи Н.И.ларга жинсий алоқа қилиш учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, ушланди. Далилий ашё сифатида 30.000 сўм пул олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро К.Е.га нисбатан Мирзо Улуғбек туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-м. 2-қ. билан жиноят иши қўзғатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1