1

ЕЧЛ. «Арсенал» ва «Милан» мусобақани тарк этишди(ВИДЕО)

СПОРТ 12.03.2014, 09:27
ЕЧЛ. «Арсенал» ва «Милан» мусобақани тарк этишди(ВИДЕО)

Кеча Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйинлари доирасида иккита учрашув бўлиб ўтди.

Мусобақанинг амалдаги ғолиби “Бавария” жамоаси ўз майдонида “Арсенал” билан 1: 1 ҳисобида дуранг қайд этди.

Ушбу натижа мюнхенликлар учун кейинги босқичга йўл олишга кифоя қилди. Хабарингиз бор, дастлабки ўйинда "Бавария" сафарда "Арсенал"ни ўз майдонида 2:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Иккинчи ўйинда “Милан” клуби "Атлетико"га йирик 4:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Дастлабки ўйинда “Атлетико” 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди. Шу тариқа ушбу жуфтликда келаси босқичга "Атлетико" йўл оладиган бўлди.

ЕЧЛ, 1/8 финал


Бавария Германия – Арсенал Англия 1:1 (0:0, 1:1) 
Голлар: 1:0 – 55 Швайнштайгер, 1:1 – 57 Подольски. 



Атлетико Испания – Милан Италия 4:1 (2:1, 2:0) 
Голлар: 1:0 – 3 Коста, 1:1 – 27 Кака, 2:1 – 40 Туран, 3:1 – 71 Р. Гарсия, 4:1 – 85 Коста. 
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1