АсосийJamiyat

Шерали Жўраевдан ваъда қилинган қўшиқ

Аввал Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев минтақамиздаги  дарёлардан оқилона фойдаланиш мавзусида қўшиқ яратаётгани ҳақида хабар берган эдик.  

 -Бу дарёлар бир пайтлар аждодларимизнинг чанқоғини қондириб келган, келгуси авлодларнинг ҳам корига ярайди, - дейди ҳофиз Darakchi.uz’га берган интервьюсида. Жуда кўп қўшиқларимдан қардош халқлар ўртасидаги дўстлик ва тинчликни улуғлаб келганман. Минглаб юртдошларимиз қаторида наинки юртимизда, балки минтақамизда, бутун дунёда тинчлик, хотиржамлик бўлиши, тарафдориман. Асрлар оша бир дарёдан сув ичиб келган халқлар ўртасидаги дўстлик, қардошлик алоқалари бардавом бўлишини истайман. 

    Бошқа янгиликлар