1

​КОНВЕРСИОН КАРТАНИ ИШЛАТИШДА БАРЧА ЧЕКЛОВЛАР БЕКОР ҚИЛИНДИ

ИҚТИСОДИЁТ 07.12.2017, 14:14
​КОНВЕРСИОН КАРТАНИ ИШЛАТИШДА БАРЧА ЧЕКЛОВЛАР БЕКОР ҚИЛИНДИ

Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сонли Фармони билан Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган жисмоний шахсларга чет эл валютасини тижорат банкларининг валюта айирбошлаш шохобчаларига эркин сотиш ва конверсион бўлимларидан сотиб олиш ва чет элда ҳеч қандай чекловларсиз ишлатиш ҳуқуқи берилди.

Миллий валютанинг ягона тўлов воситаси сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товар ва хизматлар (ишлар) учун чет эл валютасида тўловларни амалга ошириш тақиқланди.

Мамлакат ҳудудидаги барча тўловлар миллий валютада амалга оширилиши лозимлигини инобатга олиб ҳамда ноқонуний ва спекулятив операцияларни олдини олиш мақсадида эҳтиёж учун зарур бўлган валютани қонуний равишда эркин харид қилиш имконини берувчи чет эл валютасини сотиб олиш тартиби жорий этилди.

Чет эл валютаси олди-сотдиси бўйича банк хизматларининг оммабоплигини таъминлаш учун Марказий банк ва тижорат банклари томонидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1