1

«ФАРЗАНДИМ ОЛТИ ОЙЛИК, ЯНА ҲОМИЛАДОРМАН...»

СУҒДИЁНА 09.12.2017, 13:18
Теглар: Соғ бўлинг
«ФАРЗАНДИМ ОЛТИ ОЙЛИК, ЯНА ҲОМИЛАДОРМАН...»

Кетма-кет фарзандли бўлишни ота-она учун жасорат билан тенглаштириш мумкин. Аввало, режалаштирилмаган ҳомиладорлик она учун жиддий юклама: ахир организм тикланиши учун орадан керакли уч йил ўтганича йўқ. Аммо бошга тушганни кўз кўрар, дейишади. Қўлингиздаги чақалоқ билан ҳомиладор бўлгач, туғишга қарор қилдингизми, олдингиздаги довонларни бирма-бир ошишдан бошқа чора йўқ. Хўш, бу ишни қандай уддалайсиз? Ҳомиладорликда юз бериши мумкин бўлган қайси ҳолатлар сергакликн талаб қилади? Бу ҳақида тиббиёт фанлари номзоди, шифокор-педиатр Мактуба МИРРАҲИМОВА маълумот беради.

НЕГА ШУНДАЙ БЎЛДИ?

Камдан-кам аёллар туғиши заҳоти яна ҳомиладор бўлишга интилади. Асли, бу аёлнинг бепарволиги ва эмизиш даврида сақланмаслик мумкин, деган хато ғояга ишонишидан юз беради. Туғишда, иккисини катта қилишда қийналмасмиканман, деган хадикларингизни ҳомила сезмайди, дейсизми? «Кутилмаган меҳмон»лар тенгқурларига қараганда безовта, ишончсиз ёки аксинча худбин бўлиб катта бўлишларини-чи, билармидингиз?

ЭМИЗИШНИ ТЎХТАТАЙМИ?

Ҳомиладор бўлгач, сут таркибида гормонлар кўпайишини инобатга олиш керак. Кўпчилик чақалоқлар бундай пайтда эмишдан бош тортиб, ичи бузилиши турган гап. Бу дегани иккинчи ҳомиланинг тўкис ривожланиши учун тўнғичингизни керакли озуқадан махрум қиласиз. Дарвоқе, агар шифокор сизга ҳомила тушиш хавфи бор, деган бўлса, эмизиш ман этилади. Чунки бачадон тонусга келиб, туғруқ тезлашиши мумкин. Бу даврда энг маъқул қарор болани кўкракдан ажратишдир. Бахтингизга кетма-кет ҳомиладорликда организм унчалик эркалик қилмайди. Аммо чарчоқ, оёқ шиши, қон босимининг кўтарилиши ёхуд пасайиши айнан такрор ҳомиладорликда қийнайди. Ҳар ҳолда эмизиш миқдорини анча камайтириб, болани қўшимча овқатланишга ўтказган дуруст.

КАТТАНГИЗГА ҲАМ ОСОН ЭМАС

3-4 ёшли болага вазиятни тушунтириш мумкиндир, аммо миттивойга-чи? Бола инжиқ, қўрқоқ бўлиб қолиши мумкин. Кўпчилик бу даврда отаси ёки бувисига ўрганиб қолади. Ахир кимдир у ҳақда қайғуриши керак-ку, онасидан эса айни дамда буни кутиш қийинлигини бола жуда яхши сезади. Шу боис имкон қадар фарзандингизга меҳр кўрсатишга ҳаракат қилинг. Токи ука ё синглиси туғилгач ўзини ўксик сезмасин.

ЭНДИ НИМА БЎЛАДИ?

Қийин бўлса-да, ҳаммасини уддалайсиз. Янги ҳолатингизнинг ижобий томонлари ҳам бор: туғруқ тез ва деярли оғриқсиз кечади, эмизишда ҳам қийинчилик бўлмайди. Каттангиз уч ёшда, иккинчиси икки ёшга етгач, бир-биридан ажралмас дўстга айланади. Боғча-мактабда ҳам бир-бирини қўллаб улғаяди.

ТАРТИБДА ГАП КЎП

Иккита бола билан ўралашиб, асаблари чарчаган беҳол аёлга айланиб қолмаслигингиз учун, аниқ режага амал қилинг. Туққунингизга қадар тўнғичингизни идишдан овқат ейишга, тувакка ўтиришга, мустақил кийинишга ўргатинг. Бахтингизга айни шу пайтга яқин болада «ўзим» деган истак ривожланади. Кичкинтойни ҳар бир ҳаракати учун рағбатлантиринг, ўзига ишончи ортади. Бу даврда ёрдамчи бўлгани яхши. Ҳаммасини ёлғиз уддалашингиз қийин бўлиши мумкин. Болалар аравачаси ёки рулли велосипеднинг икки ўриндиқлигини сотиб олган дуруст. Шунда иккисини эплаш анча осон бўлади. Қўшимча техника воситалари – микротўлқинли печь, электр қозон (мультиварка), кирювгич сиз учун шоҳона ҳаёт рамзи эмас, юмушларингизни вақтида ҳал қиладиган эҳтиёж саналади.

ЭЪТИБОР МУҲИМ

Истайсизми йўқми асосий эътиборингиз чақалоққа қаратилади. Аммо тўнғичингизга ҳам худди шундай парвариш кераклигини унутманг. Кичкинтойни ухлатиб қўйиб, каттангизни қучоқланг, биргаликда овқатланинг, турли ўйинларни ўйнанг. Ука ё синглиси билан банд бўлганингизда эса «Менга ёрдам бер, мана буни ушлаб тур» тарзида диққатини ўзингизга қаратинг. «Сен каттасан» деган гап ўринсиз, рашк куртаклари ниш уриши мумкин. Эсингизда турсин: эътибор, ўйинчоқ, кийим кабиларни иккисига баравар бериш шарт.

Хулоса ўрнида:

Ақлли инсон ҳаётини иложи борича режалаштиришга ҳаракат қилади. Ишлаётган аёллар, ҳатто, талаба қизларга ҳам оналик таътили бекорга берилмайди. Бу янги фуқарони тўла-тўкис парваришлаш, уни касалликлардан ҳоли катта қилиш ва тўғри тарбиялаш учун онага бериладиган имконият ва давлатимиз ғамхўрлиги ҳисобланади. Бу ҳам бўлса, аёлнинг аввало ўз саломатлиги ҳамда фарзандлари олдидаги масъулиятни белгилайди. Туғруқ оралиғи 3 йил бўлганда аёлнинг организми тўлақонли тикланади ҳамда фарзандларни тўғри парваришлаш ва тарбиялаш учун керакли замин ҳозирланишини унутмаслиги керак.

Барно ҲОЖИМИРЗАЕВА тайёрлади.

Манба: «Sug'diyona» газетаси

Шарҳлар

БЎШАШГАН, ҚОНАЁТГАН ВА ЯЛЛИЈЛАНГАН МИЛКНИ ДАВОЛАЙМИЗ!

21.12.2017, 18:31

Кўпчилик тиш юваётган пайтда милкларининг қонашига унча аҳамият бермайди. Ваҳоланки, айнан шу ҳолатдан кейин оғзидан ҳид келишидан тортиб тиш бўшаб қолиши ва тушишигача бўлган асоратлар...
АПЕЛЬСИН. ШАРБАТИ ҲАМ, ЭТИ ҲАМ, ПЎСТЛОҒИ ҲАМ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТГА ЭГА

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Шарбати ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди, тери жароҳатланганда қон кетишини тўхтатишда ёрдам беради, яраларни зарарли микроблардан тозалайди.Агар ҳар куни оч қоринга бир жуфт апельсин есангиз...
МАНДАРИН — ЯНГИ ЙИЛ МЕВАСИ!

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Тана ҳарорати кўтарилганда мандарин шарбати чанқоқни босишда ёрдам беради; Микроб ва вирусларга қарши таъсир кучига эга. Демак, ўткир респиратор касалликлар ва гриппнинг олдини олишда...
БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ ВА САЛОМАТЛИК

21.12.2017, 18:15

Ҳар бир касалликка хос мумкин бўлмаган ҳолатлар бор. Байрам дастурхонини безатишда ёки ноз-неъматлардан баҳраманд бўлишда уларни инобатга олишга тўғри келади. У ёки бу касалликда қайси...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1