Андижонлик ота ўз ўғлига «Неймар» деб исм қўйди

ДУНЁ 14.03.2014, 09:04
Андижонлик ота ўз ўғлига «Неймар» деб исм қўйди

Ўзбекистонда Неймар исмли чақалоқ туғилди. Аниқроғи, андижонлик Раимов Расулжон исмли футбол мухлиси ўз ўғлига “Барселона” ҳужумчиси бразилиялик Неймарнинг исмини берди. Бу ҳақда Uff.uz нашри хабар бермоқда.

Ижтимоий тармоқларда буни исботловчи фото-факт тарқалди. Қуйида сиз туғилганлик гувоҳномасига ёзилган ёзувни кўриб, ўзингиз ҳам бунга ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда "Марадона" исмли бола ҳам бор. Марадона Сафаров ҳозирда Муборакнинг “Машъал” сафида тўп сурмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1