1

ЯНГИ ЙИЛ ЯҚИН! УНИ ЭРТАККА АЙЛАНТИРАМИЗ!

СУҒДИЁНА 09.12.2017, 20:13
Теглар: Психология
ЯНГИ ЙИЛ ЯҚИН! УНИ ЭРТАККА АЙЛАНТИРАМИЗ!

Аслида янги йил мўъжиза ва сеҳргарликка ишонувчиболакайларнинг севимли байрамидир. Биз катталар эса ушбу кунничинаккам эртакка айлантиришимиз мумкин. Бунинг учун катта куч ёки кўп маблағ ҳам талаб этилмайди. Шунчаки, хоҳиш ва тасаввур бўлса кифоя. Келинг, 2015 йилни оила аъзоларимиз ўзгача завқ билан эслайдиган байрам қилиб кутиб олайлик!

Кайфият остонадан бошланади

Бу байрам оилани янада жипслаштириш учуняна бирбаҳона аслида. Шу сабабдан, фурсатдан унумли фойдаланиб, оила аъзоларингиз билан уй безатишга киришсангиз ҳам бўлади. Интерьер дизайнерлари 2015 йилда ўзгача безатиш учун ёғоч анжомлардан фойдаланишни маслаҳат беришмоқда. Айниқса, арчанинг атрофида кичик бўлса-да ёғоч қўй бўлиши керак экан. Фарзандларингиз билан бирга тайёрлаган қор парчаларини деразаларга ёпиштириб, томни зар шокилдалар, мебелларингнинг эшикларини эса пуфаклар билан безатиб чиқинг.

Дастурхон безатиш

Мана ниҳоят кун давомида куйиб-пишиб тайёрлаган таомларингизни барчанинг эътиборига ҳавола қилиш онлари ҳам келди. Аммо меҳнатингизнинг кўнгилдагидек баҳоланишини истасангиз, дастурхон тузашни ҳам жойига қўйишни унутманг. Дизайнерлар 2015 йилни кутиб олиш учун қордек оппоқ дастурхонга йил ранги ҳисобланган мовий ёки яшил сочиқлардан фойдаланишни маслаҳат беришмоқда. Шунингдек, санчқи ва пичоқларингиз олтинранг тусда бўлса, келгуси йилда омад, албатта, сизга кулиб боқар экан. Ҳа, айтгандай қўй йили кириб келаётганлиги муносабати билан дастурхонга парранда гўшти, мева ва сабзавотлардан тайёрланган таомлардан қўйсангиз йил давомида оилангиздан уруш-жанжал, келишмовчиликлар йироқ бўлади. Ва яна Ҳеч бир таом кўкатсиз тортилмаслиги кераклигини ҳам инобатга олинг.

Қорбобога хат ёзинг

Соат миллари ўн иккига бонг уришига бир неча соатлар қолди, дастурхон ҳам аллақачон тайёр, аммо меҳмонлардан дарак йўқ. Шу ярим соат ичида фарзандларингизни байрамона кийинтириб, бирга Қорбобога хат ёзишга нима дейсиз? Унда кириб келаётган йилдан нималарни кутаётганингиз, қандай ишларни режалаштираётганингизни кўрсатиб ўтиш ҳам ёдингиздан чиқмасин. Бу ўзига хос тренинг бўлиб, болага қилиши лозим бўлган ишларни дастурлаштириб олишга кўмаклашади. Шу баҳона фарзандингизнинг орзу ва истакларини билиб оласиз. Тайёр хатларни эса Қорбобо келганида олиб кетиши учун арча тагига қўйинг.

Шоу бошланди!

Хақиқий байрамона шоу ташкил этишингиз учун иккита таклифимиз бор. Улардан илҳомланиб ўзингиз ҳам шунга яқин танловларни ўйлаб топишингиз мумкин.

1-таклиф: Омад башорати. Назаримда, ҳар бир инсон келажакда фақат омад ёр бўлишини ич-ичданистайди. Шунинг учун, яқинларингиз эшитишини истаган гапларни башорат қилсангиз, асло ютқазмайсиз. Аксинча, уларни яхшиликларга йўллаган бўласиз. Масалан, мана бундай:

Ким хазина топади? (Танланган иштирокчининг исми)

Ким буюк кашфиёт қилади?

Ким лотореяда катта пул ютади?

Ким машхурликка эришади?

Ким ҳаммадан кўп пул топади? Каби саволларни тайёрлаб олинг. Кейин дастурхон атрофида ўтирган кишиларнининг исмини қоғозга ёзиб, кўринмайдиган қилиб буклаб, идишга солиб, аралаштиринг. Соч турмаги ҳаммадан чиройли аёл ёки қизга букланган қоғозлардан бирини танлаб, баралла эълон қилишни илтимос қилинг. Аввал номинацияларни, кейин исмларни ўқиш керак. Саволларни даврадагиларга мослаштириб, кулгили ва қизиқарли тузсангиз ҳам бўлади.

2-таклиф: «Диққат, суратга оламиз!»

Айтайлик сиз режиссёрсиз ва бир қанча ролларга кастинг эълон қилдингиз. Меҳмонлар эса шу ролни қўлга киритишга иштиёқманд актёрлар. Улардан маҳорат ва мимикаларини ишга солиш талаб этилади. Ёрдамчи режиссёр эса роль ижро этиш жараёнини фотокамерага муҳрлаб қўяди.Роллар эсатаҳминан қуйидагича бўлиши мумкин:

  • энг меҳрибон Қорбобо;
  • энг очкўз Қорбобо;
  • энг чиройли Қорқиз;
  • энг уйқучи Қорқиз;
  • энг очофат гном;
  • энг айёр ялмоғиз кампир;
  • энг инжиқ малика;
  • энг катта қорпарча...

Навбат Қорбобо ва Қорқизга

Болакайларни Қорбобо ташрифига аввалдан тайёрлаш, қўшиқ, шеър ёдлатиб қўйиш лозим. Байрам учун «махсус» Қорбоболарга буюртма бериш ҳам шарт эмас. Балки, оилангиз катталаридан кимдир бу масъулиятли вазифани зиммасига олар. Аввалдан келишиб олганингиз маъқул. Сўнг барча биргаликда Қорбобони чақириб, чапак чалади. Ширинтойлар бирин-кетин маҳоратларини намойиш этиб бўлгач, узоқ кутилган совға улашиш маросими бошланади.Балки совғаларни дарахт шохларига илиб чиқарсиз ёки бирор ерга беркитиб, сўнг қаерга яширганлигини топишмоқ қилиб айтар. Ширинликлар билан бирга кичкинтойларга ўзларининг сурати туширилган «кружка» совға қилсангиз ҳам бўлади.

Камола тайёрлади.

Шарҳлар

БОЛАНИ ОЗОДАЛИККА ЎРГАТАМИЗ

21.12.2017, 18:34

Қани энди болангиз сизни ҳеч жавратмай ўзи юз-қўлини, тишларини ювса, ётган ўрнини йиғиштирса... Бу аксар ота-оналар учун бир орзудек. Аслида, болани озодаликка ўргатиш қийин иш...
АРАЗЧИ БОЛАНИ ҚАНДАЙ ТАРБИЯЛАШ КЕРАК?

21.12.2017, 18:21

— 10 ёшли қизим жуда аразчи. Сал гапга йиғлайди, хафа бўлади, овқат емай қўяди. Уни кўп эркалатишга ҳам қўрқаман. Қандай муносабатда бўлишга ҳайронман… Саида, Зангиота...
БОЛАГА НИМА СОВҒА ҚИЛИШ МУМКИН?

21.12.2017, 18:16

Жиянлар, дугоналарнинг, қўшнилар ва танишларнинг фарзандларига совға танлаётиб, чалкашиб кетмаслик учун болаларнинг ёшини инобатга олинг. Масалан: 1-2 ёшли болакайлар қўғирчоқлар, юмшоқ ўйинчоқлар, кубиклар, суратли китоблар,...
ЯНГИ ЙИЛНИ НИШОНЛАШ СЦЕНАРИЙСИ

21.12.2017, 18:16

Янги йил — нафақат болалар, ҳатто катталар ҳам ниятлари ижобат бўлишига ишонадиган эртакмонанд байрам. Лекин у айниқса болажонларга катта қувонч улашади. Ахир бу кунда улар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1