Латвиядаги халқаро турнирда ўзбекистонлик гимнастикачиларнинг маҳорати юқори баҳоланди

СПОРТ 14.03.2014, 12:18
Латвиядаги халқаро турнирда ўзбекистонлик гимнастикачиларнинг маҳорати юқори баҳоланди

Латвия пойтахти Рига шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган анъанавий халқаро турнирда ўзбекистонлик гимнастикачи қизларнинг маҳорати юқори баҳоланди.

Мусобақада мезбонлардан ташқари, Ўзбекистон, Беларусь, Украина, Польша, Грузия, Россия, Арманистон, Исроил ва Литвадан келган спортчилар  кўпкураш ва алоҳида йўналишда машқ бажариш бўйича ўзаро рақобатлашди, дея хабар беради ЎзА.

Спорт гимнастикасининг энг мураккаб йўналиши – кўпкураш баҳсларида ёш гимнастикачимиз Турдихон Исломова барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медалга сазовор бўлди. Вероника Орлова ўз гуруҳидаги кўпкураш баҳсларида кумуш медални қўлга киритди.

Ушбу йўналишда Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади.

Спорт гимнастикасининг алоҳида йўналишлари бўйича ўтказилган мусобақаларда Турдихон Исломова брус ва хода устида машқ бажаришда иккита олтин, таяниб сакраш ва эркин машқ бажаришда бир жуфт кумуш медалга лойиқ топилди. Вероника Орлова эса ушбу йўналишларда машқ бажаришда иккита олтин, биттадан кумуш ва бронза медаль билан тақдирланди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1