АсосийSUG'DIYONA

ЖИГАРДАН ДЎЛМА

'ЖИГАРДАН ДЎЛМА'ning rasmi

Зарур масаллиқлар: 500 гр. жигар, 100 мл. сув, 4 бўлак саримсоқпиёз, 2 та помидор, ярим боғ кўкпиёз, 3-4 ош қошиқ ўсимлик ёғи, зираворлар, туз; гарнир учун: 300 гр гуруч, 4 та картошка.

Тайёрланиши: 1. Жигарни устки пардасидан тозалаб, туз ва зираворлар сепинг-да, 15 дақиқага музлаткичга қўйинг.

2. Помидорни қирғичдан ўтказинг, сув ва ўсимлик ёғи қўшинг-да, жигар билан аралаштиринг. Кўкпиёзни бир неча бўлакларга бўлиб, таом устига солинг.

3. Жигар дўлмани қиздирилган газ печида 50 дақиқа давомида пиширасиз. Гарнири учун гуручни қайнатиб, сўнг димлаб қўйинг. Картошкадан эса фри тайёрланг.

4. Таом пишгач, гарнир устига дўлмани солиб, дастурхонга тортишингиз мумкин.

Тайёрланиш вақти : 50 дақиқа

8 кишилик

Бошқа янгиликлар