АсосийJinoyat

ЎРТАЧИРЧИҚ ТУМАНИДА ҚИЗНИ БОҒИЧ БИЛАН ЎЛДИРИШДА ГУМОН ҚИЛИНАЁТГАН ШАХС УШЛАНДИ

'ЎРТАЧИРЧИҚ ТУМАНИДА ҚИЗНИ БОҒИЧ БИЛАН ЎЛДИРИШДА ГУМОН ҚИЛИНАЁТГАН ШАХС УШЛАНДИ'ning rasmi

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган тезкор саъй-ҳаракатлар натижасида вилоятнинг Ўрта Чирчиқ туманида содир этилган даҳшатли қотиллик фош этилди.

Хусусан, 1998 йилда Хоразм вилоятида туғилган Д.А. исм-шарифли қизнинг мурдаси шу йилнинг 19 ноябрида Ўрта Чирчиқ тумани Қорасув ҳудудидаги ариқ ичидан топилган. Суд-экспертиза таҳлиллари қиз боғич билан бўғиб ўлдирилганини кўрсатган.

Шундан сўнг, тезкор ходимлар томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида қотилликда гумон қилинаётган шахс аниқланиб, ушланган. У 1990 йилда Тошкент шаҳрида туғилган ва киракашлик билан шуғулланувчи Х.А. экани маълум бўлган.

Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси, яъни қасддан одам ўлдириш жинояти аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатларини вилоят прокуратураси олиб бормоқда. Қотилликда гумондорнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги ҳам текширилмоқда.

    Бошқа янгиликлар