1

“Бавария” президенти озодликдан маҳрум этилди

СПОРТ 14.03.2014, 15:34
“Бавария” президенти озодликдан маҳрум этилди

Германиянинг “Бавария” клуби президенти Ули Хёнесс ўз лавозимини тарк этди.

У солиқ тўлашдан бош тортгани учун Мюнхен суди томонидан 3,6 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти хабар бермоқда. Айблов томони эса унга 5,6 йил қамоқ муддатини талаб қилган эди. 

Хёнесс шикоят аризасидан бош тортди ва унга ўқилган ҳукмга рози бўлди. Бироқ Хёнеснинг ҳимоячиси Ханнс Файген суд ҳукмидан норозилиги ҳақидаги аризани беришини маълум қилди.

Хённес 3,5 миллион евро миқдорида солиқ тўламаганликда айбланган эди. Бироқ душанба куни бўлиб ўтган суд давомида унинг адвокати тўланмаган солиқ миқдори аслида 15 миллион еврога кўплигини маълум қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1