1

2018 ЙИЛ 1 ЯНВАРЬ КУНИ ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ ТЎҒРИСИДАГИ БИТИМ КУЧГА КИРАДИ

ИҚТИСОДИЁТ 11.12.2017, 16:33
2018 ЙИЛ 1 ЯНВАРЬ КУНИ ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ ТЎҒРИСИДАГИ БИТИМ КУЧГА КИРАДИ

2018 йил 1 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи доирасида 2017 йил 12 майда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль транспорти тўғрисидаги битим кучга киради.

Битимнинг 21-моддаси шартларига мувофиқ, ҳужжат томонларнинг дипломатик каналлар орқали давлат ичкарисидаги зарурий амаллар бажарилганлиги тўғрисида сўнгги ёзма хабари қабул қилинган вақтдан 30 кун ўтгач кучга киради. Хитой томонининг тегишли хабари 2017 йилнинг 2 декабрида қабул қилинди.

Битимнинг асосий мақсади икки мамлакат ўртасида халқаро автомобиль ташувларини ва уларнинг ҳудудлари орқали транзит ўтишларни амалга ошириш учун ўзаро мақбул ҳуқуқий шароитларни яратишдан иборат.

Мазкур ҳужжатга кўра, томонлар икки давлатдан бирида рўйхатдан ўтган транспорт воситалари орқали ваколатли давлат органларининг ўзаро келишуви асосида белгиланган йўналишда халқаро автомобил ташувларини ўз давлатлари ҳудудида амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.

Битим шартларига мувофиқ, икки томонлама ҳамда транзит ташувлар мамлакат ваколатли органлари, хусусан, Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги ҳамда ХХР Транспорт вазирлиги томонидан берилган рухсатномалар асосида амалга оширилади. Шу мақсадда ваколатли органлар ҳар йили бир-бирига юклар олиб ўтиш учун рухсатнома бланкаларининг ўзаро келишилган миқдорини тақдим этишади.

Мазкур ҳуқуқий ҳужжат икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга ижобий туртки беради. Ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш учун янги истиқболларни очади ва икки томонлама манфаатли ташувлар бозорининг шаклланишига хизмат қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1