1

“БАҚЛАЖОН БУЙРАККА ЗИЁНМИ?”

САЛОМАТЛИК 11.12.2017, 16:55
“БАҚЛАЖОН БУЙРАККА ЗИЁНМИ?”

— Чап буйрагимда туз ва озроқ қум йиғилгани аниқланганидан сўнг даволандим. Ҳозир ҳам онда-сонда безовта қилиб туради. Яқинда бир танишим “буйрак касалликларида бақлажон истеъмол қилиш мумкин эмас”, деб қолди. Чиндан ҳам шундайми? Буйрак учун қайси маҳсулотлар фойдали ҳисобланади?

Шерали Акромов, Тошкент вилояти

Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:

— Буйрагингизда туз йиғилгани аниқланган бўлса, унинг таркибини ҳам билиш зарур. Тузлар фосфат, оксалат, урат каби турларга бўлинади ва ҳар бирининг ўз таомномаси бор. Бақлажонга келсак, истеъмол қилишингиз мумкин, аммо меъёрида. Асосан аччиқ, шўр, тузланган ва дудланган маҳсулотларни чекланг. Кун давомида кўпроқ суюқлик ичинг. Сув буйракни тозалайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1