— Қизимнинг тез-тез томоғи оғриб қолади. Бундай пайтларда иссиқ буғли муолажалар (ингаляция) қилиниши мумкинми? Умуман қайси томоқ касалликларида ингаляцияга рухсат этилади, қайсиларида эса аксинча?
Хумора Дониёрова, Самарқанд вилояти
Тимур МАДАЗИМОВ, ЛОР-шифокори:
— Махсус препаратлар ёрдамида ўтказиладиган ингаляция муолажаси иссиқ ва совуқ турларга бўлинади. Совуқ ингаляция поликлиника ёки стационар шароитида, ультратовушли ёки компрессорли кўринишда ўтказилади. Иссиқ ингаляцияни эса уй шароитида бажариш мумкин. Аммо ҳар иккиси ҳам фақат шифокор маслаҳати билан бажарилиши мақсадга мувофиқдир. Ингаляция лорингит, трахеит ва бронхит хасталикларида, бир кунда 1-2 маротаба амалга оширилиши мумкин. Томоқ бодомча безларининг йирингли касалликлари, масалан, ангинада ингаляция қўлланилмайди.