Кечга бориб оёқларда оғирлик, толиқиш, увишиш каби белгилар безовта қилса, билингки, оёқларингиз ёрдамга муҳтож. Оёқлар толиққанда фойдаланиладиган массаж, ванна ва бир неча машқларни синаб кўришни истасангиз, қуйидаги усулга диққат қилинг.
Гимнастика машқлари
Оёқяланг ҳолда хонанинг бир бурчагидан иккинчисига аста юриб боринг. Ҳаракат давомида товондан оёқ учигача секин кўтарилинг. Сўнгра ўтирган ҳолатда оёқларингизни тўғрига чўзинг. Дастлаб оёқ учини қарама-қарши томонга, сўнгра ўзингизга қаратиб чўзинг. Шунингдек, ўтирган ҳолатда оёқларни айланма ҳаракат билан қимирлатинг.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.