1

ЮЗДАГИ ҲУСНБУЗАРЛАРНИНГ САБАБЧИЛАРИ

СУҒДИЁНА 12.12.2017, 12:42
Теглар: Гўзаллик
ЮЗДАГИ ҲУСНБУЗАРЛАРНИНГ САБАБЧИЛАРИ

Тез-тез юзингизга ҳуснбузарлар тошса, сабабини четдан қидирманг. Бунинг биринчи сабабчиси истеъмол қилаётган маҳсулотларингиздадир. Ишонмасангиз, қандай маҳсулотлар таомномангиздан ўрин олганига диққат қаратинг ва бизнинг қуйидаги рўйхатимиз билан таққослаб кўринг.

  • Чой, қора қаҳва – бу каби ичимликларни меъёридан ортиқча истеъмол қилиш кортизол гормонининг ортиқча ишлаб чиқилишига олиб келади. Бу эса асаб тизимини таъсирчан бўлиши ва юз терисининг ёғлашишини келтириб чиқаради.
  • Ёғли пишлоқ, музқаймоқ, сут маҳсулотлари – керагидан ортиғи организмнинг меъёрий ҳолатига таъсир этиб, тери тузилишида ўзгаришлар юзага келтиради.
  • Шоколад, конфет, мармелад ва шу турдаги ширинликлар — мазкур маҳсулотлар аллергик мойилликни келтириб чиқариши билан бирга юз териси устки қисмининг қичишишига ҳам сабабчи бўлади. Шу жумладан, ер ёнғоқ ва тозаланган ёнғоқларни ҳам кўп истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Айниқса, юз терингиз ёғли ёки қуруқ бўлса тошмалар пайдо бўлиши тезлашади.
  • Картошка чипслари, аччиқ, шўр, консерваланган маҳсулотлар, газланган ичимликлар, қаттиқ қовурилган ёғли егуликлар – бу турдаги маҳсулотлар организмда ёғ моддасини кўпайтириб, юз тери катакларининг беркилиб қолишига сабаб бўлади.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1