— Буйракларимда ҳеч қандай муаммо йўқ. Бироқ турли таом ва егуликлар таъсирида нохуш ҳолатлар келиб чиқмаслиги учун вақти-вақти билан буйракларни тозалаб тураман. Бунда менга оддий кашнич уруғи қўл келади.
1 чой қошиқ кашнич уруғини 0,5 литр қайнаган сувда дамлаб, усти ёпиқ идишда эрталабгача қолдираман. Дамламани илиқ ҳолатда кунига 2-3 маҳал қабул қиламан. Муолажа самарадорлигини ошириш учун кечаси 1 стакан сувга 2 ош қошиқ майиз аралаштириб, эртасига кун бўйи оз-оздан ичаман. Майизини эса ейман. Бундай муолажа давомийлиги бир ҳафтани ташкил этади. Содда кўрингани билан бу муолажадан сўнг буйраклар тозаланиб, ортиқча безовталик бўлмайди.
Моҳира Давлатова, Тошкент вилояти
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.