1

Барак Обама: АҚШ Қримдаги референдум натижаларини тан олмайди

ДУНЁ 17.03.2014, 12:49
Барак Обама: АҚШ Қримдаги референдум натижаларини тан олмайди

Якшанба куни Қримда мухториятнинг янги мақомга ўтиши тўғрисида референдум бўлиб ўтди.

Референдумда қатнашганларнинг 95,7 фоизи Қримнинг Россия Федерацияси таркибига қўшилиш учун ўз овозини берди.

“Қримдаги референдум натижалари ҳеч қачон АҚШ ва ҳалқаро бирлашмалар томонидан тан олинмайди”, - дея АҚШ президенти Барак Обаманинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги Оқ уй матбуот хизматига таянган ҳолда. Бу сўзларни АҚШ президенти Россия Федерацияси раҳбари Владимир Путин билан  телефон орқали мулоқот пайтида айтган.  

Ўз навбатида Владимир Путин Қримда бўлиб ўтган референдум хаққоний ва қонуний бўлиб, БМТнинг барча устав ҳамда ҳалқаро қоидаларига жавоб беришини айтган.

Шунингдек, ярим орол аҳолисига ўз истаклари билан овоз бериши таъмиланганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Икки давлат раҳбарлари мамлакатлар томонидан Украинадаги вазиятга берилаётган турли хил баҳоларга қарамай, Украинадаги вазиятни яхшилаш йўлларини қидириш фикрида тўхтади.     

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1