“Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК сифат менежменти тизими ISO 9001 халқаро стандарти бўйича ре-сертификациядан омадли ўтди.
SERT Management компанияси томонидан ўтказилган аудит натижалари компаниянинг бошқарув тизими зарур талабларга мувофиқ ва ташкилотнинг қўйган мақсадларига жавоб беришини кўрсатди, дея хабар беради Uzdaily нашри.
Компанияда 54,7 мингдан ортиқ киши фаолият юритади. Компаниянинг йиллик юк айланмаси Ўзбекистон транспортининг умумий юк айланмасининг 90 фоиздан ошиғини ташкил қилади.