1

​ХОРАЗМЛИК “УСТАМОН” БАНКИРЛАРНИНГ “ЕБ КЕТГАН” МАБЛАҒЛАРИ ФОШ БЎЛДИ

ЖИНОЯТ 12.12.2017, 17:24
​ХОРАЗМЛИК “УСТАМОН” БАНКИРЛАРНИНГ “ЕБ КЕТГАН” МАБЛАҒЛАРИ ФОШ БЎЛДИ

Мазкур қинғир ишнинг қийиғи ҳақида Хоразм вилояти ИИБ маълум қилди.

Янгиариқ туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган А.С. ва 1988 йилда туғилган У.Б.лар акциядорлик тижорат “Халқ банки”нинг Янгиариқ тумани филиалида ишлаган дастлабки даврида ўзларининг меҳнаткашлиги ҳамда тўғрисўзлиги билан обрў-эътиборга сазавор бўлишди.

Аммо улар мақтовлардан ҳаволаниб кетишдими ёки банкда ишлаш жараёнида “бол тутган бармоғини ялайди” деб ўйлашдими билмадик, ушбу икки ҳамкасб банк томонидан расмийлаштирилган фуқароларнинг пластик карточкаларидаги маблағлардан вақти-вақти билан “озгина” фойдаланиб туришни одат қилишди.

Мазкур банк филиалида ўтказилган назорат текшируви жараёнида “устамон” ҳамкасблар 2016 йилнинг декабрь ойидан бошлаб қарийб 10 ой давомида 45 нафар фуқарога тегишли пластик карточкаларидан 9,5 миллион сўмга яқин маблағни яширин равишда талон-тарож қилиб ўғирлаганликлари маълум бўлди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1