АсосийSport

“THE BEST OF THE ASIANS — 2017”: ЎЗБЕКИСТОН ИККИТА НОМИНАЦИЯ БЎЙИЧА ҒОЛИБ ЧИҚДИ

'“THE BEST OF THE ASIANS — 2017”: ЎЗБЕКИСТОН ИККИТА НОМИНАЦИЯ БЎЙИЧА ҒОЛИБ ЧИҚДИ 'ning rasmi

Осиё бокс конфедерацияси йил якунларига бағишланган “The Best of the Asians—2017” тақдирлаш маросимини ўтказди.

Унда Ўзбекистон бокс федерацияси Осиё 2017 йилдаги “Энг яхши ташкилоти”, ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов эса “Энг яхши эркак боксчиси” сифатида эътироф этилди.

Овоз берувчиларнинг 91 фоизи Ўзбекистон бокс федерациясини биринчи ўринга лойиқ кўрган. Шаҳрам эса 57,2 фоиз овоз билан қўллаб-қувватланган.

Эътиборлиси, йилнинг “Энг яхши эркак боксчиси” номинациясида иккинчи ўринни маҳоратли боксчимиз Ҳасанбой Дўстматов (32,8 фоиз) қўлга киритди.

Тадбирда жами 14 та номинацияда ғолиблар аниқланди. Жумладан, Афғонистон бокс федерациясига тезлик билан ривожланаётгани учун рағбатлантирувчи соврин топширилди. “Энг яхши аёл боксчи номинацияси”да қозоғистонлик Мадина Нуршаева биринчи бўлди.

“Йил мураббийи” сифатида япониялик Хирокуни Мото тан олинди. “Йилнинг кашфиёт боксчиси” учун совринни суриялик Ҳусаин Ал-Масри қўлга киритди.

    Бошқа янгиликлар