Қуйидаги каби воқеалар охирги пайтларда жуда кўп учраяпти. Оналаримиз дўконда, бозорда, нотаниш жойда болаларининг қўлини маҳкам ушлаб, бир зумга бўлсин қўйиб юбормайдилар. Аммо нима учундир автомобиль салони уларга хавфсиз жой бўлиб туюлади. Аслида эса машинада ёлғиз қолган кичкинтой учун хавфлар жуда кўп.
1-воқеа. Ижевск (Россия). Бир ярим яшар қизалоғи ва 1 ойлик ўғли билан ёш оила савдо марказига келади. Йўлда ухлаб қолгани учун чақалоқни машинада қолдиришга қарор қилишади. Орқа ўриндиқда махсус саватчада болани қолдириб, машина эшикларини ёпиб, савдо марказига кириб кетишади. Орадан 40 дақиқа ўтиб, ота-она савдо марказидан қайтганда, чақалоқни жонсиз кўришди. У иссиқда димиқиб ўлиб қолганди.
2-воқеа. Киев (Украина). Ота-она 2 яшар ўғлини ухлаётгани учун уйғотишга кўзи қиймай машинада қолдиришади ва дўконга кириб кетишади. Болакай уйғониб, ота-онасини қидириб машинадан тушади (у авто эшигини ичкаридан очишни эплаган). Йўлнинг қатнов қисмига бирдан югуриб чиқиб қолади. Юк машинаси чап беришга ҳаракат қилса-да, улгурмайди: бола қаттиқ жароҳатлар туфайли оламдан кўз юмади.
3-воқеа. Тошкент (Ўзбекистон). Чилонзор метроси яқинида бир аёлнинг дорихонадан чиқаётиб, «Ёрдам беринглар! Боламнинг бошини узворади ҳозир!!!» деган аянчли қичқириғи эшитилади. Она бир зумгина дорихонага кетаётиб, уч яшар боласини автомобиль салонида қолдиради. Болакай авто ойнасини очади, кейин бошини ташқарига суқиб, ойнани ёпиш тугмасини босиб юборади. Ойна сирғалиб келиб боланинг бўйнига тиралган пайти она кўриб қолиб, ёрдамга чақира бошлайди. Яхшики, атрофдагиларнинг ёрдами билан болакай қутқариб қолинди.
Статистик маълумотларга кўра, АҚШ да 2014 йилнинг ўзида автомобилда ёлғиз қолдирилган 30 нафар боланинг жони узилган. 2013 йилда бу рақам бир ярим баробар катта – 44 нафарни ташкил қилган. 1998 йилдан бери эса жами 637 та болакай автомобилда ёлғиз қолдирилиши оқибатида нобуд бўлган. Уларнинг 70 фоизи ҳали 2 ёшга тўлмаган гўдаклар эди.
Бу биргина давлат миқёсидаги ҳолат. Автомобилнинг нақадар хавфга тўла жой эканлигини англатиш учун бу рақамларни келтирдик. Бола билан рулга ўтирар экансиз, қуйидаги хавфсизлик қоидаларига амал қилинг.
Юқоридаги оддий, аммо муҳим қоидаларга риоя қилиш билан сиз, аввало, кичкинтойингизнинг хавфсизлигини, қолаверса, ўз хотиржамлигингизни таминлайсиз. Билиб бўлмайди: бир дақиқада битадиган ишингиз ярим, ҳатто, бир соатга ҳам чўзилиши мумкин. Болангиз сиз билан бўлгани маъқул.
Болаларни асранг!
Шаҳноза ТЎРАХЎЖАЕВА.
Манба: «Sug'diyona» газетаси
21.12.2017, 18:34
Қани энди болангиз сизни ҳеч жавратмай ўзи юз-қўлини, тишларини ювса, ётган ўрнини йиғиштирса... Бу аксар ота-оналар учун бир орзудек. Аслида, болани озодаликка ўргатиш қийин иш...21.12.2017, 18:21
— 10 ёшли қизим жуда аразчи. Сал гапга йиғлайди, хафа бўлади, овқат емай қўяди. Уни кўп эркалатишга ҳам қўрқаман. Қандай муносабатда бўлишга ҳайронман… Саида, Зангиота...21.12.2017, 18:16
Жиянлар, дугоналарнинг, қўшнилар ва танишларнинг фарзандларига совға танлаётиб, чалкашиб кетмаслик учун болаларнинг ёшини инобатга олинг. Масалан: 1-2 ёшли болакайлар қўғирчоқлар, юмшоқ ўйинчоқлар, кубиклар, суратли китоблар,...21.12.2017, 18:16
Янги йил — нафақат болалар, ҳатто катталар ҳам ниятлари ижобат бўлишига ишонадиган эртакмонанд байрам. Лекин у айниқса болажонларга катта қувонч улашади. Ахир бу кунда улар...