Қиш фаслида организмни вирус ва инфекциялар ҳужумидан ҳимоялаш учун иммунитетни мустаҳкамлаш лозим. Шу маънода биз қуйида тавсия этмоқчи бўлган маҳсулотларни кундалик таомномангизга киритсангиз, турли хасталиклар, шамоллаш ва тумовни буткул унутасиз.
Кўк чой
Саломатлигини қадрлайдиганлар тонгни бир пиёла кўк чой билан қарши олишади. Чунки кўк чой таркибида инсон организмининг иммун тизими учун зарур бўлган витамин ҳамдаантиоксидантлар мавжуд. Кунига 1-2 пиёла кўк чой ичиб турсангиз, касалликларга чап бера бошлаганингизни тез орада ўзингиз ҳам сезасиз. Кўк чойга бир дона олма, яримта лимон шарбати, шакар ўрнига эса бир қошиқ шифобахш асал солиб ичсангиз янада фойдалидир.
Саримсоқ ва пиёз
Саримсоқ организмдаги фойдали бактерияларни кўпайтирувчи табиий пробиотик бўлгани боис, иммунитетни мустаҳкамлаш хусусиятига эгадир. Унинг таркибидаги аллицин, ахион ва тиосульфат каби бирикмалар инфекцияларга қарши курашишда тенги йўқ восита саналади. Шунингдек, саримсоқ ангина, бронхит ва ўпка шамоллашида ҳам фойдали. Саримсоқдан ташқари, пробиотиклар туркумига пиёз, кўк пиёз ва бананни ҳам киритиш мумкин. Улардан ҳам мунтазам истеъмол қилиб бориш кони фойда.
Сутнинг фойдаси
Кундалик дастурхонингизда бифидо ва лактобактерияларга бойсут маҳсулотлари мавжуд бўлса, иммунитетингиз янада мустаҳкамланади. Кунига икки пиёла сут (маҳсулотларидан масалан, бир пиёла ёғсиз сут ёки табиий йогурт, қатиқ) истеъмол қилсангиз, бутун қиш давомида шамолламайсиз.
Балиқ ва денгиз маҳсулотлари
Денгиз маҳсулотлари рух моддасига бой бўлганлиги туфайли иммунитетни мустаҳкамлашда беназир воситадир. Улар таркибидаги тўйинмаган ёғ кислоталари кучингизга-куч қўшади. Билсангиз, организмга етарли миқдорда рух моддаси келиб тушса, иммунитет мустаҳкамлигига сабаб бўлувчи кортизол гормони фаол ишлаб чиқарила бошлайди. Бундан ташқари, йодга бой бўлган денгиз карами ҳам организм учун жуда фойдалидир.
Цитрусмевалари
Улар С витаминининг асосий манбаи бўлгани боис кундалик таомномангиздан жой олиши лозим. Цитрус меваларитаркибидаги антиоксидантлар эса иммунитетни мустаҳкамлаб, нафас олиш тизими фаолиятини яхшилайди. Бироқ меъда-ичак хасталиклари ва аллергияда цитрус меваларидан тийилган маъқул.
Сабзи
Сабзи шарбатида бета–каротин, кальций, темир, калий, мис ва бошқа бир қатор витаминлар бўлганлиги учун иммунитети заифлашиб қолганлар уни кўпроқ ичишлари керак. Бундан ташқари, сабзи инфекцияларга қарши курашади. Гарчи, қайнатилган ва қовурилган сабзида ҳам витаминлар сақланиб қолса-да, уни хомлигича истеъмол қилиш фойдали.
Гўшт
Товуқ, курка ва бузоқ гўшти темир ҳамда рух моддаларига бойдир. Иммунитет мустаҳкамланиши учун жуда зарур егулик ҳисобланади. Кунига 70–100 гр. ёғсиз гўшт тановвул қилинса, организмнинг иммун тизими янада фаолроқ ишлай бошлайди. Чунки гўшт таркибидаги оқсиллар вирус ва бактерияларга қарши курашувчи антитаналар ишлаб чиқарилишида иштирок этади.
Зираворлар
Лавр япроғи, занжабил, долчин, укроп, сельдерей ва турли зираворлар заифлашиб қолган иммунитетни мустаҳкамлайди. Седана ҳам иммунитетни оширувчи зираворлар сирасидандир. Унинг таркибида ошқозоннинг ёғ ва ёғ кислоталарини парчалашга ёрдам берувчи липаза мавжуд. У моддалар алмашинувини яхшилайди, натижада, иммунитет ўз-ўзидан мустаҳкамланиб боради.
Саодат тайёрлади.