АсосийSUG'DIYONA

30, 40, 50 ЁШДАН СЎНГ ЮЗ ТЕРИСИНИ ҚАНДАЙ ПАРВАРИШЛАШ КЕРАК?

'30, 40, 50 ЁШДАН СЎНГ ЮЗ ТЕРИСИНИ ҚАНДАЙ ПАРВАРИШЛАШ КЕРАК?'ning rasmi

Аёл гўзаллиги ёшига ортгани сайин янада кўркамлашиб, ёшариб боради. Хатто юз терисидаги айрим ўзгаришлар ҳам сизнинг жозибангизга таъсир эта олмайди. Бироқ ўзингизга эътиборли бўлмасангиз, кўринишингиз ёшингизни билдириб қўйиши ҳеч гап эмас. Бунда сизга уй шароитида тез ва осон тайёрланадиган бир неча усулларни тавсия этамиз.

Муаммо қаерда?

Аёллар юз тузилишида асосан қуйидаги ўзгаришлар кузатилади:

  • Пешона сохасида горизонтал чизиқли ажинлар;
  • Кўз юқори қовоқ қисмининг тушиши (осилиб қолиши);
  • Юз айланасининг шакл ўзгариши;
  • Иккинчи энгакнинг юзага келиши;
  • Кўз атрофидаги майда ажинлар;
  • Кўз ости «қопчалар»и;

Сметана ва кўкатлардан...

Ёшингиз 30 дан ошдими? Демак сизга кундузги ва кечки парваришловчи ниқоблар айни муддао. Кундузги парвариш учун юз терисини намлантириб, юмшатувчи ниқобни тайёрланг. Бунда 1 ош қошиқ сметанага 2/1 картошка крахмали ва бир бўлак бананни аралаштириб, юз терисига суртинг ва 20 дақиқадан сўнг илиқ сувда чайинг.Кечки парваришга эса ярим боғ кашнич кўкати, 2-3 дона салат барги ва картошка крахмалини аралаштириб юз терисига суртасиз. 5-10 дақиқадан сўнг аввал илиқ, сўнг совуқ сувда чайинг. Мазкур ниқоб юзингизни витаминлар билан туйинтиради.

Тухум сариғидан...

Агар ёшингиз 40 дан ошган бўлса майда ажинларжан безовта бўлсангз керак.Сиз учун ажинларга қарши қуйидаги усулни тавсия этамиз. Уй шароитида 1 дона тухум сариғи 2 чой қошиқ олма шарбати ва ярим чой қошиқ лимон шарбатини аралаштириб, тозаланган юз терисига суртинг. 10-15 дақиқадан сўнг илиқ сув билан чайинг. Сўнгра юмшоқ сочиқ билан юз терисини пастдан юқорига қарата артинг.

Ёшлик элексири

Бордию юз териси парваришини нафақат ташқи томонлама балки ички тарафдан ҳам бирга олиб борсангиз натижаси янада самарали бўлади. Бунда сизга ёшартирувчи ичимликлардан бирини тавсия этамиз. 1 ош қошиқ лимон шарбатини 1 чой қошиқ суюқ асал ва ярим чой қошиқ зайтун ёғи билан аралаштириб, эрта наҳорда ичинг. Мазкур аралашма юз териси таранглиги учун яхши таъсир этади.

Алоэ шарбатидан...

  • Дорихонадан ёки гул дўконидан алоэ ўсимлигини ҳарид қилинг. Ўсимлик баргидан бир донасини узиб, шарбатини ажратинг. Пахтали тампонни алоэ шарбатида намлаб, юз терисини айлана ҳаракатлар ёрдамида артинг. 10 дақиқадан сўнг илиқ сувда чайинг. Муолажани бир хафтада 2-3 марта такрорлаб борсангиз тери катаклари кирланмайди.
  • Турли кремлардан фойдаланишдан аввал таркибига аҳамият беринг. Йўриқномасида албатта қайси ёшга мўлжалланганлиги кўрсатилган бўлади.
  • Таомномага диққат қилинг! Фойдали озуқа сабаб ички аъзоларда муаммо бўлмаса, юз териси ҳам меъёрда бўлади.
  • Фойдали дамламалардан иборат суюқлик ичинг. Асосийси газланган ичмликларни танламаслик.
  • Ҳар куни кечки махал юз терингизни илиқ сувда чайиб, бармоқ ёрдамида юз сохаларини енгил массаж қилинг. Бу юз терисида қон айланишини яхшилайди.

Осон ва самарали

Ёшингиз 50 дан ошганми? Демак сизга юз терисини озуқлантирувчи ва таранглаштирувчи ниқоблар керак бўлади. Бунда сизга уй шароитида жуда тез тайёрланадиганларидан бирини тавсия қиламиз. 1 та катта сабзини қирғичнинг майда тишидан ўтказиб, манний ёрмасининг 3/1 қисми билан аралаштиринг ва юз терисига текис суртинг. 15-20 дақиқадан сўнг аввал илиқ сўнг совуқ сувда чайинг. Муолажани бир хафтада 2-3 марта такрорлаш мумкин.

Доғларни «оқартирувчи» ёғлар

40-50 ёшли аёллар юз терисидаги доғлардан шикоят қилишлари сир эмас. Бу каби доғларни тери ранги билан бирга оқартириш учун аччиқ бодом ёки зайтун ёғларидан фойдалиниш тавсия этилади. Бир хафтада 2-3 маротаба у ёки бу ёғ билан юз терисини артиб турсангиз тери ранги аста оқариб, тиниқлашади. Муоалажа давомийлиги 10 кун.

Карам баргидан...

Юздаги майда ажинлар учун оддий карамдан ниқоб тайёрлаш мумкин. Бунда карамни майда тўғраб, озроқ туз билан аралаштиринг. 2 дақиқадан сўнг карамни сиқиб олиб, юз терисига аста суртинг. 20 дақиқалардан сўнг пахтали тампон билан тозалаб, илиқ сувда чайинг. Мазкур ниқобни 1 хафтда 2-3 марта бажарсангиз юз терингиз ёшаради.

Бу муҳим!

Самира УЛУҒБЕКОВА тайёрлади

    Бошқа янгиликлар