Жорий йилнинг 1 апрелидан электр энергияси нархлари оширилади, бу ҳақда “Ўзбекэнерго” ДАК хабар қилади.
Компания маълумотларига кўра, электр энергиянинг янги нархлари Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги томонидан тасдиқланган.
Янги тарифга кўра, электр нархи 1 кВт учун ҳозирги 120 сўмдан 131,4 сўмга кўтарилади.
Сўнгги маротаба электр энергияси нархлари 2013 йилнинг 1 октябридан оширилган эди.