1

ЯККАСАРОЙ ТУМАНИДА ҚЎШМАЧИЛИК ҚИЛГАН АЁЛ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

ЖИНОЯТ 16.12.2017, 11:54
ЯККАСАРОЙ ТУМАНИДА ҚЎШМАЧИЛИК ҚИЛГАН АЁЛ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Яккасарой туманида ўтказилаётган “Тозалаш-Антитеррор” тадбирида Яккасарой туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда қўшмачилик қилган аёл қўлга олинди.

Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Яккасарой туманида 14 декабрь куни соат 21.00 ларда, Ш.Руставели кўчаси 136Б-уй олдида, 1976 й.т., Тошкент вилояти, Бўка тумани, Г.Азаматов МФЙда яшовчи С.М., 1986 й.т., Хоразм вилояти, Хазорасп тумани, Питнак қишлоғида яшовчи Р.Қ. билан 1993 й.т., Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Ота кўчаси 13-уйда яшовчи Ш.Г.ларнинг жинсий алоқа қилишлари учун 400.000 сўм пул эвазига шароит яратиб берганлиги аниқланиб, ушланди.

Далилий ашё сифатида 400.000 сўм пул олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.М.га нисбатан Яккасарой туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-м. 1-қ. билан жиноят иши қўзғатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1