Ўзбекистон ҳукумати “Кафолат” Давлат акциядорлик суғурта компанияси бош директорини лавозимидан озод этди.
UzDaily нашрининг хабар беришича, “Кафолат” бош директори Икром Халимов эгаллаб турган лавозимидан Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига биноан озод этилган.
Компания бош директори вазифасини вақтинча бажарувчиси этиб Равшан Нарзуллаев тайинланди.
Бунгача Нарзуллаев бош директорнинг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. У компаниянинг 11 149 дона оддий акциясига эга.