Кириб келаётган йилдан нималарни кутаяпсиз? Омад, бахт, карьера ёки ўз жуфтингизни учратишними? Қай бири бўлса ҳам ихлос қилинг. Шунда ҳамма ўй-ниятларингиз амалга ошади.
Иккиланишларни нари суринг! Ўйлаганимдек бўлмаса-чи? Қўлимдан нима ҳам келарди, каби хаёлларга чалғиманг! Ишонинг! Ишонч ҳар қандай муаммонинг ақлли ечими бўлолади.
Орзуларингиз бирваракайига ушалиб қолса, шошиб қолишингиз мумкин. Шу боис ҳам ўзингиз учун энг кераклигини биринчи ўринга қўйиб, қолганларини эса ундан кейинга режалаштиринг.
Имкониятингизга қараб, орзу қилинг. Йўқса, амалга ошмай қолгани хафа қилиши мумкин.
Бировга ҳасад қилманг! Покиза қалбда юзага келган ниятгина амалга ошади. Кимгадир ғараз ниятда ёки кимдандир ўч олиш мақсадида қилингани эса яхшилик келтирмайди.
Аразлашганлар ярашсин! Орзуга бунинг нима дахли бор дерсиз? Ахир ниятлар рўёби учун хаёлингиз бошқа муаммолар билан банд бўлмаслиги керак-да.
Янг яхшисига лойиқсиз! ҳақиқатан ҳам шундай. Фақат бунга ўзингиз ҳам ишонишингиз керак. Байрам оқшомида ўзингиз учун вақт ажратинг-да, кеча маликасига айланинг. Орзулар сари дадил қадамингиз бўлади бу.
Ўзгаришлардан чўчиманг! Ўй-ниятларингизҳаётингизга янгиланиш олиб келиши шубҳасиз.