АсосийSUG'DIYONA

Янги йилга тайёргарлик!

'Янги йилга тайёргарлик!'ning rasmi

Янги йил оқшомида янада чиройли ва ёш кўринишни истайсизми? Унда ушбу муолажалар билан байрамгача юзларингизни албатта парваришланг!

  • Байрам оқшомида чеҳрамиз соғлом кўриниши учун уй шароитида крем тайёрлаб, ундан фойдаланинг. Битта тухум сариғини кўпиртириб, 2 ош қошиқ ўсимлик ёки зайтун ёғи ва 1 ош қошиқ лимон сувини қўшинг. Алоҳида идишда бурага (дорихоналардан сўранг) 1 ош қошиқ қайноқ сув қўшинг. Сўнгра барчасини аралаштириб, ухлашдан олдин юзингизга юпқа қилиб суртинг. Эрталаб ювасиз. Кремни музлаткичда асраш мумкин.
  • Юзлар тиниқлашиши учун скраблардан фойдаланиш мумкин. Пилингни ҳафтада 2 марта қилиш мумкин.
  • Ёғли юзлар учун қаҳвали пилинг: 2 ош янчилган табиий қаҳвани 2 ош қошиқдан сметана ваўсимлик ёғи билан аралаштириб, юзингизга суртиб, айлана ҳаракатлар билан уқаланг. 2 дақиқадан сўнг илиқ сув билан ювинг.
  • Қуруқ ва таъсирчан юзлар учун асалли пилинг: асални юзингизга суртиб, уқаланг. Ва дарров артиб ташланг. 5-7 дақиқадан сўнг сув билан ювинг.
  • Майда ажинлар чекиниб, юзлар таранглашиши учун эса олмали ниқоб сизга асқотади. Кичикроқ олма ва нокни арчиб, қирғичдан ўтказинг. 1-2 ош қошиқ қатиқ қўшинг. 15-20 дақиқага юз ва бўйнингизга суртиб, хона ҳароратидаги сув билан ювинг. Кейин крем суртиш мумкин.
  • Пигмент доғлар кўзга ташланмаслигини истасангиз, ушбу тоник сизга ёрдам беради. 1 та лимон шарбатига 1 ош қошиқ олма сиркаси ва шунча миқдорда спирт, 2 ош қошиқ 3 фоизли водород пероксиди қўшинг-да, ушбу аралашма билан намланган пахтани ҳар куни 5-10 дақиқа доғлар устига босиб туринг. Эрталаб, туш пайти ва кечқурун муолажани амалга оширинг. Тоникни музлаткичда ёпиқ идишда сақлаш мумкин.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар