1

"БУҚОҚ КАСАЛЛИГИ НАСЛ СУРАДИМИ?"

САЛОМАТЛИК 16.12.2017, 17:06
"БУҚОҚ КАСАЛЛИГИ НАСЛ СУРАДИМИ?"

— Менда қалқонсимон без фаолияти билан боғлиқ хасталик мавжуд. Мунтазам шифокор назоратида даволанаман. Айтинг-чи, мендаги хасталик фарзандларимга ҳам ўтиши мумкинми? Буқоқни насл суради деб эшитгандим...

Зарина Каримова, Самарқанд вилояти

Дилфуза ОРТИҚОВА олий тоифали шифокор-эндокринолог:

— Буқоқ касаллигининг асосий сабаби йод танқислиги ҳисобланади. Хабарингиз бор, биз эндемик ҳудудда яшаймиз, яъни аҳоли ўртасида буқоқ билан хасталаниш ҳолатлари кўп учрайди. Бунинг олдини олиш мақсадида тиббий кўриклар, йодланган ош тузидан фойдаланиш каби чора-тадбирлар йўлга қўйилган. Касалликнинг наслдан ўтадиган турлари орасида тугунли буқоқ, аутоиммун тиреоидит ва бир неча бошқа ҳолатлар айтилса-да, ўз вақтида шифокорга мурожаат этиш юзага келиши мумкин бўлган хавфнинг олдини олишга хизмат қилади. Фарзандингиз буқоқ хасталиги билан оғримаслигини истасангиз, соғлигига аҳамиятли бўлинг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1