АсосийSport

ЎЗБЕКИСТОНДА ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИСИ АНИҚЛАНДИ

'ЎЗБЕКИСТОНДА ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИСИ АНИҚЛАНДИ'ning rasmi

Тошкентнинг «Локомотив» клуби ҳужумчиси Марат Бикмаев Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди. Бу ҳақда Футбол федерацияси матбуот хизмати хабар қилди.

Тантанали маросимда Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов, Ижро қўмитаси аъзолари, Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, клублар раҳбарлари, мураббийлар, футболчилар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

«Ўзбек футболини ривожлантиришга ҳисса қўшган энг яхши хорижий мураббий» номинациясида «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе ғолиб деб топилди.

«Нафас» мураббийи Рўзиқул Бердиев йилнинг энг яхши мураббийи бўлди.

«Олмалиқ» ўйинчиси Константин Свиридов йилнинг энг яхши футзалчиси, «Металлург» вакиласи Людмила Карачик эса «Йилнинг энг яхши аёл футболчиси» номинацияси ғолибаси бўлди.

    Бошқа янгиликлар