1

“СИНГЛИМГА ҚЎЙИЛГАН ТАШХИСДАН ХАВОТИРДАМАН!?”

САЛОМАТЛИК 18.12.2017, 12:40
“СИНГЛИМГА ҚЎЙИЛГАН ТАШХИСДАН ХАВОТИРДАМАН!?”

— Синглимга қорин чурраси ташхиси қўйилди. Бу қандай касаллик? Ҳали ёш бўлса, чурранинг келиб чиқишига нима сабаб бўлиши мумкин ёки туғруқдан кейинги асоратмикан? Энди даволаса бўладими? Кейинчалик яна қайталанмайдими?

Озода Комилова, Тошкент вилояти

Ойбек САТТАРОВ, тиббиёт фанлари номзоди:

— Қорин чурраси, бу – қорин бўшлиғидаги бирор бир аъзони қорин пардаси билан биргаликда табиий ёки суньий тешиклар орқали ташқарига, яьни тери ости ёғ қаватига чиқиб қолишидир. Қориндаги табиий тешиклардан чиқувчи чурралар кўпинча киндик, чов ва сон ҳалқаларидан ёки қорин оқ чизиғидан чиқиб қолади. Суньий тешиклардан эса бирор бир жароҳат туфайли қорин деворини зарарланиши оқибатида ноодатий жойдан чурра бўлиб чиқади. Бошланғич даврда чурралар жисмоний ҳаракат, зўриқиш ва тик турган ҳолатда қорин юзасида бўртиб туради ва ётган ҳолатда ёки бўшашганда ичкарига кириб кетади. Асоратланганда эса чурра умуман ичкарига кирмай қолади. Қорин чурраларида очиқ усулда чурракесиш жарроҳлик амалиётлари бажарилса қайталаниш эҳтимоли 10 фоизни ташкил этади. Чурра кесиш имплантан (сетка) қўйиш амалиётида қайталаниш эҳтимоли 4-5 фоизга камаяди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1