1

“ДОРИЛАР ЁРДАМ БЕРМАЯПТИ, НИМА ҚИЛАЙ?”

САЛОМАТЛИК 18.12.2017, 13:12
“ДОРИЛАР ЁРДАМ БЕРМАЯПТИ, НИМА ҚИЛАЙ?”

— Бош оғриғига қарши қилмаган муолажам қолмади ҳисоб. Ҳатто энг кучли дори воситаларидан ҳам наф бўлмаяпти. Сиз нимани маслаҳат берасиз?

Шоҳида Ортиқова, Бухоро вилояти

Мунира АЛИЕВА, шифокор-невролог:

— Аксарият беморлар бош оғриғига эътиборсиз бўлишади, оғриқсизлантирувчи препаратлар яна аллақандай усулларнинг вақтинчалик таъсири билан овунишади. Аммо ўз вақтида мурожаат қилмаслик, муаммони янада чуқурлаштириб юбориши мумкин. Бошдаги оғриқнинг сабаблари кўп, улар орасида қон босимининг кўтарилиши ёхуд пастлашидан бошлаб то сурункали чарчоқ асоратларигача кўриш мумкин. Шуни ҳам алоҳида таъидлаш жоиз, оғриқсизлантирувчи дори воситаларидан мунтазам фойдаланиб бўлмайди. Организмнинг иммун тизими заифлашибгина қолмай, сезувчанлик ҳисси ҳам аста-секинлик билан йўқолади. Шу тариқа кучли таъсирга эга препаратларни қабул қила бошлаганингизни билмай қоласиз. Сизга маслаҳатим, мустақил даволанишни бас қилинг-да, магнит резонас томография текширувидан ўтинг. Бош миядаги ўзгаришларга баҳо берилгач, оғриқнинг асл сабабини билиш мумкин бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1