1

МОЙЧЕЧАКДАН ДАМЛАМАЛАР

САЛОМАТЛИК 18.12.2017, 13:37
МОЙЧЕЧАКДАН ДАМЛАМАЛАР

Мойчечак гулларидан тайёрланган доривор воситалар (қайнатма, дамлама, малҳам, шарбат, настойка, ёғ) мия, бош, тиш, қулоқ, кўз оғриқларини, ошқозон-ичак, асаб, ўпка, жигар, буйрак, шамоллаш ва бошқа касалликларни даволашда азалдан халқ табобатида кенг қўлланиб келинган.

  • Жумладан, қайнатма учун мойчечакнинг қуритилган гулидан 10 грамм олиб, 200 грамм қайноқ сувда 5-7 дақиқа қайнатилади. Сўнгра тиндириб, сузиб олинади.
  • Дамлама учун эса 1 ош қошиқ қуритилган мойчечак гули 1 стакан қайноқ сувда салкам бир соат дамлаб қўйилади. Сўнгра докадан сузилади. Дамламанинг 1/3 қисми кунига 3 маҳалдан овқатдан олдин илиқ ҳолда ичилади. Даволаниш курси 25-30 кун.
  • Шунингдек, совуқ сувда ҳам дамлама тайёрлаш мумкин. Бунинг учун 10 чой қошиқ қуритилган мойчечак гули 2 стакан совуқ сувда 8 соат дамлаб қўйилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1