1

Тошкентнинг “Сити-Палас” меҳмонхонаси французлар бошқарувига ўтади

ЖАМИЯТ 24.03.2014, 10:17
Тошкентнинг “Сити-Палас” меҳмонхонаси французлар бошқарувига ўтади

Ўзбекистон республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, савдо ва инвестиция вазирлиги ҳамда “Ўзбектуриз” Миллий компанияси Франциянинг Accor етакчи меҳмонхона компанияси билан ҳамкорлик меморандуми имзолади.

Вазирлик матбуот хизматида хабар беришларича, мазкур ҳужжат Тошкентнинг “Сити-Палас”ини францияликлар бошқарувига ўтказиш маслаларини ишлаб чиқишни кўзда тутади.

Газета.уз нашрининг хабар беришича, Меморандум Ўзбекистон делегациясининг Франция ҳукумати таклифи билан Парижга амалга оширилган ташрифи чоғида имзоланди. 

Ҳозирда Accor француз компанияси дунёнинг 92 мамлакатида 3500 меҳмонхонани бошқаруви билан шуғулланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1